Ўзбекистон очиқ маълумотлар рейтингида дунё бўйича 30-ўринга кўтарилди

Ўзбекистон Open Data Inventory очиқ маълумотлар рейтингида 70 балл тўплаган ҳолда дунёда 30-ўринга кўтарилди.

Мазкур натижа республикамизда очиқлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг яққол ифодаси ҳисобланади. Open Data Inventory очиқ маълумотлар рейтингида дунёнинг 195 мамлакати баҳоланди.

Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Жаҳон рейтингида Қозоғистон 51-, Қирғизистон 92-, Тожикистон 126- ва Туркманистон 195-ўринга муносиб топилган.

Эслатиб ўтамиз: 2022 йили мамлакатимиз жаҳоннинг 192 давлати орасида 66 балл тўплагани ҳолда 40-ўринни эгаллаган эди.