Бош консулхона томонидан Актау шаҳрида «Ўзбекистон оқшоми» тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Мангистау вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, «Мангистаумедиа», «Мангистау ТВ» каби етакчи ОАВ ва жамоат бирлашмалар раҳбарлари ҳамда фаол ватандошлар қатнашди.Иштирокчиларга Тошкент шаҳрида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази ғояси ҳақида батафсил сўзлаб берилди. Йиғилганлар эътиборга ушбу марказ ҳақидаги видеолавҳа намойиш этилди.Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, хусусан зиёрат ва тиббиёт туризми каби муҳим йўналишлар Қозоғистон томонига катта қизиқиш уйғотди.Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида барча жабҳаларда ривожланиб бораётган икки томонлама алоқалар халқларимиз фаровонлигига хизмат қилаётганини таъкидладилар.