ECOSOС БМТнинг асосий органи бўлиб, ташкилотнинг иқтисодий ва ижтимоий фаолиятини мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланади
7 июнь куниБирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида 2025-2027 йилларга мўлжалланган БМТ Иқтисодий ва ижтимоий Кенгаши (ECOSOС) аъзолари сайлови бўлиб ўтди.
Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон БМТга аъзо давлатларнинг 185 овозини тўплади ва ўз тарихида биринчи марта ECOSOСга уч йил муддатга сайланди.
Мамлакатимизнинг БМТнинг ушбу муҳим органига сайлангани Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда ҳаётнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар халқаро ҳамжамият ва БМТга аъзо давлатлар томонидан кенг эътироф этилганидан далолатдир.
Эслатиб ўтамиз, ECOSOС БМТнинг асосий органи бўлиб, ташкилотнинг иқтисодий ва ижтимоий фаолиятини мувофиқлаштиришга масъулдир. Кенгаш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимида барқарор ривожланишнинг барча уч йўналиши – иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан рағбатлантириш бўйича асосий ўринни эгаллайди. Унинг таркибига 54 мамлакат кириб, 3 йиллик муддатга сайланади.
“Дунё” АА