Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консули ватандошлар билан учрашув ўтказди

ОҚТОВ, 30 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Оқтов (Қозоғистон) шаҳридаги Бош консули Отабек Турсинбеков консуллик округи ҳудудида меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан учрашиш учун кеча «Интерьер Строй Актау» масъулияти чекланган ширкатининг қурилиш участкасида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув чоғида Бош консул 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси билан боғлиқ маълумотларни ўртоқлашди. Шунинг муносабат билан 15 октябрдан эътиборан «Интерьер Строй Актау» корхонаси маъмурий биносида Ўзбекистон фуқаролари учун муддатидан олдин овоз бериш нуқтаси ташкил этилиши маълум қилинди.

Бош консулхона биносида Қозоғистоннинг Манғистау, Атирау, Актобе ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида вақтинча истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқаролари учун 22-сонли сайлов участкаси очилганлиги ҳам билдирилди.

Юртдошларимиз Ўзбекистон ҳукуматига хориждаги мигрант ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар учун миннатдорлик билдирар экан, сайловда фаол иштирок этишини айтди.

Учрашув якунида иштирокчиларнинг консуллик-ҳуқуқий масалалари оид саволларига ҳам жавоб берилди.

https://dunyo.info/cyrl/site/inner/ozbekistonning_oqtov_sha%D2%B3ridagi_bosh_konsuli_vatandoshlar_bilan_uchrashuv_otkazdi-BKZ