Нарзулло Наимович Обломуродов

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод.

1975 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1996 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда 2000 йилда Бирмингем университети (Буюк Британия)ни тамомлаган.

Мутахассислиги иқтисодчи. Иқтисод фанлари номзоди, доцент.Н.Обломуродов кўп йиллар олий таълим тизимида, жумладан, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент молия институтида кафедра мудири, факультет декани лавозимларида фаолият юритган.

Банк-молия соҳаси ҳамда давлат бошқарув органлари тизимида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматида масъул лавозимларда ишлаган.

2020-2021 йилларда Нарзулло Обломуродов Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида мамлакатимизда тобора долзарб бўлиб бораётган экологик муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этди.

2021 йил 1 февралдан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Нарзулло Обломуродов оилали, уч нафар фарзанди бор.