Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод

1959 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий. 1981 йилда Тошкент давлат университетинининг Шарқ факультетини тамомлаган. Мутахассислиги — филолог-шарқшунос, араб ва инглиз тиллари ўқитувчиси. Тарих фанлари доктори, профессор.

1981-1983 йилларда Ливия Араб Республикасида араб тили таржимони, 1983- 1985 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалик вазирлигининг “Хорижий мамлакатлар билан илмий-техник ҳамкорлик” бошқармасида етакчи мутахассис бўлиб хизмат қилган. 1987-1990 йиллар мобайнида эса Армия сафидаги хизматни Яман Араб Республикаси ҳарбий таржимон вазифасида ўтаган. У 1985 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институтида кичик илмий ходим, илмий ходим, илмий котиб, 2002-2003 йилларда илмий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифаларида ишлаган. 2003-2005 йилларда Тошкент шаҳрида ташкил этилган Тошкент Халқаро Вестминстер университетининг проректори бўлган. Абдуҳалимов Б.А. 2004-2006 йилларда Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори, 2006-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг миллатлараро муносабатлар масалалари ва дин ишлари бўйича Давлат маслаҳатчиси, 2008-2014 йилларда Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори, 2011-2016 йилларда Фанлар академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши бўйича вице-президент, 2017 йилдан ҳозирга қадар Фанлар академияси вице-президенти ҳамда Шарқшунослик институти директори вазифасини жамоатчилик асосида бажарувчи лавозимларида фаолият юритиб келмоқда.

Оилали. Уч нафар фарзанднинг отаси.