Алишер Келдиевич Қодиров

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод

1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йил Туркиянинг Егей университетини, 2009 йил Тошкент молия институтини, 2011 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият курилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги филолог, иқтисодчи.

1996-1997 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Жиззах вилояти бошқармаси етакчи мутахассиси булиб ишлаган. 1997-2008 йилларда Жиззах вилояти давлат мулкини бошкариш ва тадбиркорликни қўллаб-кувватлаш бошкармаси етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи ва бошқарма бошлиғининг ўринбосари бўлган. 2008-2015 йилларда Жиззах вилояти Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи бўлган.

2014-йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. 2017-2019 йилларда Республика Маънавият ва маърифат маркази рахбари лавозимида фаолият юритган. 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.

Ҳозирги кунда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси лавозимларида ишлаб келмоқда.