“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” янги нашрининг тақдимот маросими

2020 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маъсул ходимлари ва Актау шаҳридаги Бош консулхона ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти саъй-ҳаракати билан қайта чоп этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” янги нашрининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Тадбирга пандемия билан боғлиқ дунёдаги ҳозирги шароитда эҳтиёткорлик чораларини кўрган ҳолда, Мангистау вилоятида ташкил этилган “Пахтакор” ўзбек этно-маъданий маркази аъзолари, таклиф қилиниб, 5 жилдли янги луғат Марказнинг раҳбари, Эргаш Султановга топширилди.