Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан табрикнома.

Ҳурматли Ватандошлар!

Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги Бош консулхонаси жамоаси барчангизни мамлакатимизнинг Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан самимий муборакбод этади.

Бош Қомусимиз – халқимиз тинчлиги ва осойишталиги, Ватанимиз тараққиёти ва эркин ҳуқуқий демократик жамият барпо этишнинг мустаҳкам кафолатидир.

Ушбу шукуҳли онларда, Сизларга мустаҳкам соғлик, бахтсаодат, мамлакатимиз ривожи йўлида олиб бораётган фидокорона фаолиятингизда эса улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Эҳтиром ила,

Ўзбекистон Республикаси

 Актау шаҳридаги Бош консулхонаси